2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига биринчи йўлланма қўлга киритилди

13:57 08 Май 2018 Спорт
895 0
Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Шу кунларда Жанубий Кореянинг Чхонжу шаҳрида паралимпиянинг ўқ отиш спорт тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада иштирок этаётган спортчимиз Сервер Ибрагимов 10м.га пистолетдан отиш буйича беллашувларнинг финал босқичида 236.8 натижа қайд этди ва кумуш медаль соҳибига айланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Сервер Ибрагимов мазкур натижаси билан ҳамюртларимиз орасида 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган биринчи спортчига айланди.

Чемпионатнинг олтин ва бронза медаллари хитойлик спортчилар Янг Чао (237.2) ҳамда Хуан Хинг (215.0)ларга насиб этди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз мазкур жаҳон чемпионатида 25та мамлакатдан 50 нафардан ортиқ спортчи куч синашмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019