2019 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда инфляция даражаси 1,5 фоизга ошди

16:19 01 Февраль 2019 Иқтисодиёт
749 0

Иллюстратив фото

2019 йилнинг январь ойида мамлакат истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,5 %га ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд қилинган.

Ой давомида маҳсулотлар нархи 1,8 % га, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 2,8 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 %га ошди. Хизматлар нархи эса 0,5 % га ўсди.

Маълумот учун: 2018 йил январь ойида маҳсулотлар нархлари 3,0 %, хизматлар 1,4 %га қимматлашди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 3,5 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлари эса 2,3 %га ошди.

Ой давомидаги нархлар ўзгаришининг тузилмаси таҳлилига кўра, 2019 йилнинг январь ойида ҳар бир йирик гуруҳнинг салмоқ вазнларини ҳисобга олган ҳолда, таъсир даражаси бўйича устунлик озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳига тегишлидир (таъсири 1,2 фоиз даражасида) .

Маълумот учун: 2018 йилнинг январь ойида ҳам умумий нархлар ўсишига таъсир даражаси бўйича етакчилик озиқ-овқат маҳсулотларига (1,6 ф.д.), минимал даражадаги таъсир улуши эса хизматлар тарифи нархларига (0,3 ф.д.) тааллуқлидир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019