2019 йилнинг энг ишончли автомобиллари аниқланди

09:18 24 Май 2020 Дунё
282 0

Автосаноат мутахассислари ўтган йилнинг энг ишончли автомобилларини аниқлашди.

Тадқиқот натижаларига кўра тўртинчи авлод Toyota RAV4 автомобили биринчи ўринни забт этди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу модель дунёдаги энг йирик автомобиль бозорларида барқарор талабга эга бўлиб, ишончли ва оддий, табиий равишда ишлайдиган двигатели, ишончли бўёқ ишлари, шунингдек, сифатли ҳамда кафолатли хизмати унинг афзалликларини намоён этади.

Иккинчи ўринни 2,0 литрли 144 от кучига эга двигатель ва олти поғонали қўл узатмаси билан жиҳозланган Nissan Qashqai эгаллади.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, двигатели 400 минг километрдан кўпроқ масофани босиб ўтиши мумкин бўлган ушбу русумдаги автомобиль эгалари бошқаларга қараганда камроқ ишламай қолиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келишган.

Эҳтиёт қисмлар ва йиғилишларнинг соддалиги ҳамда ишончлилиги билан кўпчиликка манзур келган Renault Duster автомобили эса фахрий учинчи ўринни забт этди.

Қайд этилишича, деярли муаммосиз ишлайдиган ушбу русум олдинги япон маркалари сингари камида 400 минг километрни босиб ўта олади.

Тўртинчи ўринни 2,0 литрли 150 от кучига эга табиий қўл узатиш двигателига эга Жанубий Кореянинг Hyundai Tucson автомобили эгаллади.

2,0 литрли 146 от кучига эга бензинли двигатель ва қўл узатма билан жиҳозланган Mitsubishi Outlander ўтган йилнинг энг ишончли машиналари рўйхатига якун ясади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?