2019 йилда Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9 фоизни ташкил қилди

18:26 06 Февраль 2020 Иқтисодиёт
251 0

2019 йилда ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолига нисбатан 9,0 фоизни ташкил этган, бу эса 2018 йилга нисбатан 0,3 фоизга пасайганлигини кўрсатади. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар берди.

Ишлаш истагидаги бўлганларнинг умумий сони 1 335,3 мингни ташкил этади, 15 фоизи 16–30 ёшдагилар, 12,8 фоизи аёллар улушига тўғри келади.

2019 йилда меҳнат ресурслари сони 19 007,8 минг кишига етди, бу 2018 йилга нисбатан 100,9 фоизни ташкил этади. Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13 541,1 минг кишини ташкил қилди (ўтган йилга нисбатан 102 фоиз).

2019 йилда илк бор расмий секторда банд аҳоли сони 2018 йилга нисбатан 3,7 фоизга кўпайиб, 5 712,1 кишини ташкил қилди.

Норасмий секторда банд бўлганлар сони (меҳнат мигрантлари ҳисобга олмаганда) 5 368,3 минг кишини ташкил этди. Иш ўринларини легаллаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида вақтинчалик ва мавсумий ишларни бажарувчилар 19,6 мингга, рўйхатдан ўтмасдан ва тегишли рухсатномасиз фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар 42,8 мингга камайган.

2019 йилда иқтисодий нофаол аҳоли сонининг камайиши кузатилди. Жумладан, ишлашни хоҳламаётганлар ёки дарҳол ишга жойлашишга имконияти йўқлар 73,9 мингга ёки 9,6 фоизга камайган, бу эса аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллиги ортганлигини билдиради.

Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, мамлакатимиздан ташқарига ишга кетганлар сони 2 460,2 минг кишини ташкил этган, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,2 фоизга тенг.

2019 йилда туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига 773 452 фуқаро иш топишга ёрдам сўраб мурожаат қилган (улар орасида 30 ёшгача бўлганлар сони 218 025 нафарни ташкил этган). Мурожаатчиларнинг 356 897 нафари иш билан таъминланди, 263 230 киши жамоат ишларига, 36 750 нафар фуқаро касбга ўқитишга жалб қилинди. 57 874 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланди.

Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси ҳисобидан ишга олган ишсиз фуқароларнинг касбий малакасини ошираётган иш берувчиларга, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсизларга, шахсий томорқаларини ривожлантираётган фуқароларга, шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ишга олган корхоналарга 12,2 млрд сўм миқдорда беғараз ёрдам (субсидиялар) ажратилди, натижада 12,9 минг нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

39,1 мингдан ортиқ ўз-ўзини банд қилиб, уй шароитида ишлаётган фуқароларга (беморлар ва кексаларга қараб туриш, уй ишларини бажариш, мебель таъмирлаш, сантехника ва электромонтаж ишлари, автомобилларни таъмирлаш ва ювиш, репетиторлик қилиш ва ҳоказо фаолият турлари бўйича) меҳнат стажини ҳисоблаш ва пенсия олиш ҳуқуқини бераётган вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019