2019 йилда Муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчи фуқаролар учун тест синовлари бошланди

12:03 06 Ноябрь 2018 Жамият
2867 0

Республика бўйича 2019 йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчи фуқаролар учун тест синовлари бошланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати хабар берди.

Тест синовлари 2018 йил ноябрь-декабрь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбирларда Давлат тест марказининг ҳудудий бўлинмалари ва марказий бошқарув аппарати ходимлари, Мудофаа вазирлигининг жойлардаги бошқарма ва бўлинмалари, Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармалари вакиллари жалб этилган.

Тест материаллари белгиланган муддатларда жойларга етказилади ва Давлат тест марказига олиб келинади. Натижалар кунлик ҳажмда ҳисобланади ва манфаатдор вазирлик вакилларига тақдим этиб борилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019