2019 йилда мактабларни қуриш ва таъмирлаш учун салкам 1 трлн сўм йўналтирилади

09:59 26 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
498 0

Архив фото

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4067-сонли қарори билан 2019 йилда умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастури ҳам тасдиқланиб, 975 млрд. сўмлик маблағ ажратилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Манзилли дастур доирасида 506 та объект қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш кўзда тутилган. Жумладан, 22 та янги мактаб қурилиши учун 2019 йилда 128,97 млрд. сўм йўналтириш кўзда тутилган. Мактабларнинг реконструкцияси учун 453,49 млрд. сўм ва капитал таъмирлаш учун 252,5 млрд. сўм ажратилган.

Дастур доирасида мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун Қорақалпоғистон Республикасида 44,4 млрд. сўм, Андижон вилоятида 74,44 млрд. сўм, Бухоро вилоятида 33,91 млрд. сўм, Жиззах вилоятида 40,62 млрд.сўм, Қашқадарё вилоятида 86,2 млрд.сўм йўналтириш режалаштирилган.

Наманган вилоятида ушбу мақсадларга 74,54 млрд.сўм, Навоий вилоятида 24,54 млрд.сўм, Самарқанд вилоятида 97,85 млрд.сўм, Сирдарё вилоятида 24,10 млрд. сўм, Сурхондарё вилоятида 70,81 млрд. сўм, Тошкент вилоятида 73,77 млрд. сўм, Хоразм вилоятида 52,27 млрд. сўм, Фарғона вилоятида 74,28 млрд. сўм, Тошкент шаҳрида 63,2млрд. сўм маблағлар йўналтириш режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019