2019 йилда кўпкари бўйича биринчи жаҳон чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади

14:16 10 Сентябр 2018 Спорт
341 0

Бу ҳақида akipress.org манбаси хабар берди. Ушбу қарор Қирғизистоннинг Иссиқ-кўл шаҳрида ташкил этилган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида иштирок этган 11 давлат вакиллари томонидан қабул қилинган.

“Кўпкари чемпионати қайси шаҳар ва қайси санада ўтказилиши ҳозирча аниқ эмас, лекин қарор қабул қилинди: турнир кок-бору қоидаларига асосан “тўйқозонлар” билан бўлиб ўтади”, – деди Қирғизистон Кок-бору федерацияси президенти Жиргалбек Саматов.

Бугунги кунда кўпкари ўйинининг бир неча турлари мавжуд.

Қирғизистонда қабул қилинган Кок-бору услубида майдоннинг икки чеккасида 2 та улкан “тўйқозон” қурилади. Полвонлар улоқни рақиб жамоа тўйқозонига солиши керак. Таъкидлаш жоизки, ушбу услубда отлар ва полвонлар қозонга урилиб жароҳат олиш эҳтимоли ҳам ошади.

Қозоғистонда қабул қилинган Кокпар услубида эса тўйқозонлар ўрнига ерда айланалар чизилади. Жамоа очко тўплаш учун улоқни ушбу айланалар ичига келтириб ташлаши керак. Қозоғистон Кокпарида жамоалар 3 тайм ўрнига 2 тайм беллашади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда 2-8 сентябрь кунлари бўлиб ўтган III Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида Кок-бору ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси кумуш медал соҳиби бўлган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар