2019 йилда дунёдаги энг бой одамларнинг сони 10 фоизга ошди

17:09 13 Февраль 2020 Иқтисодиёт
232 0

Иллюстратив сурат

2019 йилда сайёрамиздаги жуда бой одамларнинг сони 10 фоизга ўсиб, 2,7 миллион нафарга етган.

Бу ҳақда Wealth-Х таҳлилий компанияси маълумот тарқатди. Компания жуда бой одамлар дея бойлиги 5 дан 30 миллион долларгача бўлганларни қайд этмоқда.

Ўтган йили уларнинг бойликлари ҳам 10 фоизга ўсиб, 26,6 трлн. долларни ташкил қилди.

Жуда бой одамлар сонининг ўсиши бўйича Шимолий Америка етакчи бўлиб, бу ҳудудда уларнинг капиталининг умумий қиймати тахминан 15 фоизга ошди.

Компания маълумотларига кўра, 2018 йилда дунёдаги бой одамларнинг ўсиши атиги 1 фоизни ташкил этган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019