2019 йил 1 январдан “Очиқ бюджет” ахборот портали ишга туширилади

15:57 27 Август 2018 Иқтисодиёт
338 0

Президентимизнинг “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарор билан бир қатор янги тизим жорий этиладиган бўлди.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 январдан “Очиқ бюджет” ахборот портали ишга туширилади. Унда бюджетнинг даромад ва харажатлари ҳолатини жамоатчилик назорати асосида олиб боришга оид лойиҳалар акс эттирилади. Қолаверса, порталда турли тадбирларни молиялаштиришга қаратилган муҳокамалар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Муҳокамалар жараёнида холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида қайта алоқа тизими фаолияти йўлга қўйилади. Асосийси, портал бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари ҳақида аҳолига маълумот бериб бориш ҳамда соҳага оид мавжуд ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифларни олишга ҳам хизмат қилади. Фуқароларнинг порталга юборган таклифлари эса Қонунчилик палатасида мазкур ҳужжатларни қабул қилишда эътиборга олинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар