2019 йил 1 январдан бошлаб имтиёзли ипотека кредитининг имтиёзли даври қисқартирилмоқда

16:10 18 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
2336 0

Архив фото

Янги йилдан эътиборан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қурилиши “Обод қишлоқ” дастури билан ўзаро уйғунликда амалга ошириладиган бўлди.

Гап шундаки, эндиликда бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон тураржойлар “Обод қишлоқ” дастурига киритилган аҳоли пунктларида, шунингдек, аҳолиси зич бўлмаган ҳудудларда барпо этилади. Бундан ташқари, аҳоли зичлиги юқори бўлган ҳудудларда тўрт қаватли кўп квартирали арзон уйлар ҳам қурилади.

Президентимизнинг 2018 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида шулар аниқ аниқ вазифалар белгилаб берилган.

“Қишлоқ қурилиш банк” АТБ томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти, унга биноан арзон уй-жойлар қурилиши бўйича амалиётга татбиқ қилинаётган янгиликлар ҳақида маълумотлар берилди.

Банк вакилларининг айтишича, яна бир ўзгариш имтиёзли ипотека кредити билан боғлиқ. Яъни шу пайтга қадар имтиёзли ипотека кредити уч йилдан иборат имтиёзли давр билан ажратилган бўлса, 2019 йил 1 январдан бошлаб, унинг имтиёзли даври икки йилдан иборат бўлиши белгиланди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2017-2018 йилларда арзон уй-жойлар қурилишини молиялаштириш учун “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан 1 триллион 809,1 миллиард сўмликдан ортиқ маблағлар йўналтирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019