2019-2020 ўқув йили қабулида абитуриентлар учун қандай имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда?

16:56 04 Июль 2019 Жамият
484 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Янги ўқув йилида ОТМларга қабул квоталари қарийб 20 фоизга оширилиб, 120 мингдан ортиқ абитуриентлар талабаликка қабул қилинади. Бу ҳақда Edu.uz хабар берди.

Ривожланаётган соҳалар учун зарур бўлган ҳамда иш берувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларига қабул амалга оширилмоқда.

Андижон давлат университетида 8 та янги бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 2 та янги магистратура мутахассислигида қабул амалга оширилади.

Бакалавриатура:

- Тeхнологик таълим - 50 та (10 та грант/40 та контракт);

- Вокал санъати (турлари бўйича) - 20 та (5 та грант/15 контракт);

- Чолғу ижрочилиги (турлари бўйича) -20 та (5 та грант/15 контракт);

- Рангтасвир (турлари бўйича) - 20 та (5 та грант/15 контракт);

- Амалий санъат (турлари бўйича) - 20 та (5 та грант/15 контракт);

- Маданият ва санъат муассасасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш - 20 та (5 та грант/15 контракт);

- Психология (фаолият турлари бўйича) - 25 та (5 та грант/20 контракт);

- Ижтимоий-маданий фаолият - 20 та (5 та грант/15 контракт).

Магистратура:

- Она тили ва адабиёти (қирғиз тили ва адабиёти) - 4 та;

- Ижтимоий гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (ҳуқуқ таълими) - 4 та.

Андижон машинасозлик институтида 3 та янги бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 2 та магистратура мутахассислигида қабул амалга оширилади.

Бакалавриатура:

- Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) - 25 та (5 та грант/ 20 та контракт);

- Электр энергетикаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) - 25 та (5 та грант/ 20 та контракт);

- Муқобил энергия манбалари (турлари бўйича) - 25 та (5 та грант/ 20 та контракт).

Магистратура:

-Электр механикаси (тармоқлар бўйича) - 4 та;

-Метрология, стандартлаштириш ва сифатни бошқариш (тармоқлар бўйича) -4 та.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019