2018 йилнинг ўтган даврида Ўзбекистонга қанча сайёҳ келди?

14:58 10 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
732 0

Архив фото

ТурСтат таҳлил агентлиги 2018 йилнинг дастлабки тўққиз ойида россиялик туристлар энг кўп ташриф буюрган давлатлар рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, россияликларнинг Ўзбекистонга саёҳат қилиши 2018 йилнинг 9 ойида ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 23 фоиз ошиб, 114 минг тага етган.

2018 йилда россиялик туристлар энг кўп борган ҳудудлар рўйхатидан Туркия(4,9 млн.та саёҳат), Финляндия(2,4 млн.), Қозоғистон(2,3 млн.), Украина(1,7 млн.), Хитой(1,4 млн), Эстония(1,3 млн.), Грузия(979 минг), Германия(950 минг), Италия(849 минг) каби мамлакатлар ҳам жой олган.

Умуман олганда россияликлар хорижга 2017 йилнинг тўққиз ойидагига нисбатан жорий йилнинг шу даврида 6 фоизга кўпроқ саёҳат қилган, яъни 32,9 млн. та.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 39 та давлат фуқароларига виза бериш тартиби соддалаштирилгани, электрон виза тизими жорий этилгани туфайли жорий йилда юртимизга қарийб 4 миллион турист ташриф буюрди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019