2018 йилнинг энг машҳур сўзи эълон қилинди

16:28 12 Ноябрь 2018 Дунё
938 0

Collins инглиз тили луғати томонидан йил сўзи аниқланди.

РИА Новости хабарига кўра, атроф муҳит ва озуқа занжирига зарар етказадиган ва чексиз фойдаланиладиган предметларни англатувчи “single-use” сўзи 2018 йил сўзи деб топилди.

Масалан, бир марта ишлатилиб, кейин ташлаб юбориладиган пластик маҳсулотлар, полиэтилен халталари single-use товарлар ҳисобланади.

Уммоннинг энг чекка ҳудудларида сузиб юрган пластик буюмлар, бутилкалар, пакетларнинг суратлари шундай маҳсулотлардан фойдаланишни қисқартиришга чақирувчи кампанияни бошлаб берди. Хусусан, юқоридаги сўз дунё ОАВ, ижтимоий тармоқлари ва ўзаро мулоқотларда жуда кўп фойдаланила бошланган.

CollinsDictionary манбасининг қайд этишича, ушбу атама жорий йилда 2013 йилга нисбатан кунига тўрт маротаба кўп қўлланилган. Йил сўзи бўлишга backstop (Буюк Британия ва Шимолий Ирландиянинг Brexit бўйича келишуви мавжуд бўлмаганда, Ирландия ва Шимолий Ирландия ўртасидаги чегара мақомига тегишли юридик шартномани англатувчи сўз), gammon (Brexit тарафдори бўлган ўрта ёшли, қизил юзли эркакни тасвирлашда қўлланилади), шунингдек, MeToo (ушбу термин энг аввало ишда жинсий зўравонликка қарши ҳаракатни англатади) ҳам даъвогарлик қилган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019