2018 йилда салкам 19 минг фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланган

10:21 04 Май 2019 Жамият
404 0

Иллюстратив фото

Бош прокурор Отабек Муродов Олий Мажлис Сенатининг 19 ялпи мажлисида 2018 йилда Бош прокуратура ва прокуратура органлари томонидан мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида амалга оширилган ишлар борасида ҳисобот берди.

Муродовнинг таъкидлашича, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлиғини сақлаш, бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, ёрдамга муҳтож ва кам таъминланган фуқароларни ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган тадбирлар натижасида:

  • – 28 807 та оилага манзилли ёрдам кўрсатилиб, моддий аҳволи яхшиланди, уйма-уй юришларда фуқароларнинг 400 мингдан ортиқ муаммолари ҳал этилди;
  • – прокурорларнинг амалий ёрдами билан 18 387 нафар ишсиз фуқаролар (166 нафари ногиронлиги бўлган шахслар) ишга жойлаштирилди;
  • – 3 076 нафар фуқароларга кечиктирилган 3,5 млрд. сўм иш ҳақлари, 
  • 1 456 нафарига 867,1 млн. сўм пенсия ва нафақа пуллари тўлаб берилди;
  • – 18 539 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, 4,1 млрд. сўм етказилган зарар ундирилди, судларга фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб 
  • 8,7 млрд. сўмни ундириш юзасидан 2 890 та даъво аризалари киритилди.

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019