2018 йилда Қорақалпоғистон Республикасида мактабларни қўллаб-қувватлаш учун 81,19 млрд сўм ажратилди

18:06 25 Сентябр 2018 Жамият
1739 0
Фото: Халқ таълими вазирлиги

2018 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуддаги мактабларни молиялаш, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетдан 81,19 млрд сўм ажратилди. Бу эса бошқа маъмурий-ҳудудий тузилмалар орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Шу муносабат билан Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовни Қорақалпоғистон Республикасида халқ таълими соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун Халқ таълими вазирлигининг “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирлади. Айни кунда Қорақалпоғистон Республикасидаги 706 та умумий ўрта таълим мактабларида 331 мингдан зиёд ўқувчи таҳсил олмоқда.

“Умид қиламанки, бошқа вилоят раҳбарлари ҳам бу йўналишдаги ишларини кучайтиради. Болаларга сармоя киритган ҳолда, биз ўзимизнинг ёрқин келажагимизни таъминлаймиз”, деди Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов 24 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари вақтида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?