2018 йилда Фарғонада 1400 дан ортиқ тадбиркорнинг фаолияти қайта тикланди

17:29 22 Январь 2019 Иқтисодиёт
347 0

Иллюстратив фото

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан 2018 йилда вилоятдаги 1400 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини қайта тикланишига кўмак берилди ёки белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати “Халқ сўзи“га хабар берди.

Манбанинг қайд қилишича, бунинг учун уларнинг қарийб 8 млрд. сўмлик солиқ қарзидан воз кечилган.

Эслатиб ўтамиз, тадбиркорнинг қарзидан кечиш бўйича тақдим этилган имтиёз дастлаб 2019 йил 1 январга қадар этиб белгиланган эди. Лекин тадбиркорлик субъектларига янада кенгроқ имконият ва имтиёз бериш мақсадида Президентимизнинг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ-5607-сонли Фармонига кўра, юқоридаги фармонга ўзгартириш киритилди ҳамда белгиланган тартибда солиқдан бўлган қарздорликни ҳисобдан чиқариш муддати 2019 йил 1 июлга қадар узайтирилди.

“Ҳурматли тадбиркорлар, Сиз қатъий белгиланган солиқлар туфайли тадбиркорлик мақомини йўқотганмисиз ёки фаолиятингизни вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркормисиз? 2019 йил 1 июлга қадар тадбиркорлик фаолиятингизни тикланг, сизнинг қарзингиз давлат томонидан ҳисобдан чиқарилади“, дейилади бошқарма баёнотида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019