2017 йилда дунё бўйича тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми кескин камайган

15:45 07 Июнь 2018 Дунё
331 0

Дунё бўйича тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 2017 йилда 2016 йилга нисбатан 23 фоиз қисқариб, 1,43 триллион АҚШ долларини ташкил этди. 

Бунда жаҳон миқёсида ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг пасайиши, дунё савдосида кескинликнинг вужудга келгани ҳамда АҚШдаги янги солиқ ислоҳотлари асосий омилга айланган.

Бу ҳақида БМТнинг Савдо ва ривожланиш бўйича тузилмаси(ЮНКТАД)нинг янги маърузасида тўхталиб ўтилган. Унинг муаллифлари глобал инвестициялар соҳасидаги энг сўнгги тенденцияларни таҳлил этиб, бу борадаги истиқболларни баҳолаб беришади.

Унга кўра, ҳисобот даврида сармоядорлар учун энг жозибадор мамлакатлар сифатида АҚШ ва Хитой эътироф этилган. Россия рўйхатдаги 20 давлат ичида 13-ўринни олган. Ушбу мамлакатга 2017 йилда тўғридан-тўғри инвестиция киритиш 32 фоиз камайиб, 25,3 миллиард долларни ташкил этган. Бу борадаги кўрсаткичлар Озарбайжонда 36 фоиз, Қозоғистонда 42 фоизга қисқарган. 

Экспертлар ривожланаётган мамлакатларга барқарор тараққий топиш учун жуда зарур бўлган инвестициялар оқими пасайишидан хавотирда эканлигини билдирган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар