200000 АҚШ долларига чув туширган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

17:57 27 Август 2020 Жамият
288 0

25 ёшли И.М., ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2019 йилнинг 22 март куни Наманган шаҳрида 36 ёшли Н.А.нинг ишончига кириб, унга тегишли жами 10.000 дона транспорт воситаси устига осиладиган осма чехолларга харидор топганлигини, уларни сотиб пулини 10-15 кунда беришини айтиб, алдаб, ҳар бир осма чехолни 20 АҚШ долларидан келишиб, жами 200.000 АҚШ долларига тенг бўлган осма чехолларни олиб кетиб, уларни сотиб юбориб, ваъдасини устидан чиқмасдан пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.М., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?