Рамазон ойининг 11 кунида 2 мингдан зиёд ҳайдовчи маст ҳолатда қўлга тушди

15:23 29 Май 2018 Жамият
407 0
Иллюстратив фото/Коммерсант


21-27 май кунлари республика автомобиль йўлларида 142 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Уларда 136 фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг матбуот хизмати маълум қилди

Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 75 минг 967 қоидабузарлик аниқланган. Уларнинг 41 минг 845 тасини қўпол қоидабузарликлар ташкил этади. Жумладан, 1 минг 232 ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 13 минг 969 ҳайдовчи белгиланган тезлик талабига амал қилмаган, 1 минг 101 ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасини бузган.

Шунингдек, хабарда одам ташиш қоидасини бузган 11 минг 938, транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 373, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 805 ва хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган 15 минг 340 ҳайдовчига нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилгани айтилган.

Рамазон ойининг ўтган 11 куни давомида ЙПХ инспекторлари томонидан 2 минг 26 ҳайдовчи маст ҳолатида автомобиль бошқариб кетаётгани аниқланиб, бу каби ҳуқуқбузарликлар учун чоралар кўрилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар