2000 га яқин фуқаролар Қашқадарё вилояти ҳокими ҳузурида нега тўпланди?

18:57 26 Март 2019 Жамият
910 0

Фото: муаллиф олган сурат.

Китоб тумани марказий истироҳат боғида Қашқадарё вилояти ҳокимининг сайёр қабул шаклидаги халқ билан мулоқоти ўтказилмоқда. Унда тумандаги икки мингга яқин фуқаролар турли муаммолар билан вилоят раҳбарига юзланди.

Эътиборлиси, сайёр қабулда ҳар бир мурожаатчининг арзи-ҳоли диққат билан тингланиб, уларнинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатларни ҳокимлик, масалага дахлдор бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Аксарият мурожаатларда келтирилган қонун бузилиши ҳолатлари ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммолар жойида ҳал этиляпти.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан хабар беришларича Қашқадарё вилоятида аҳолини қийнаётган муаммоларни жойида аниқлаш ва уларга мақбул ечим топиш, шунингдек, ҳудудларда жисмоний ҳамда юридик шахсларни сайёр қабул қилиш ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш мақсадида вилоятдаги барча шаҳар ҳамда туманларда фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан вилоят ҳокимининг мулоқотлари ўтказилмоқда.

Унда фуқароларнинг ҳаётий муаммо ҳамда эҳтиёжларини ҳал этиш учун аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш, ҳар бир давлат ташкилотининг бу борадаги масъулиятини ошириш, ҳар бир раҳбарни халқ дарди билан яшашга, муаммолар ечимини излашга сафарбар этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Бугун бошланган шу каби очиқ мулоқот вилоятнинг барча туманида ўтказилади.

Аҳад Муҳаммадиев (“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019