200 ва 500 сўмлик банкнотлар банкларда алмаштирилмоқда

13:49 26 Август 2020 Жамият
238 0

Маълумки, 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик, 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотди.

Марказий банкнинг матбуот хизматидан хабар беришича, коронавирус пандемияси муносабати билан эълон қилинган карантин шароитида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида бу муддат узайтирилган.

Истисно тариқасида тижорат банкларининг барча бўлинмалари (жумладан, банк хизматлари офислари, мини-банклар кассалари ва бошқа банкдан ташқари операцион кассалар) 2020 йил 1 сентябрга қадар эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотларни қабул қилиш ҳамда муомаладаги банкнотлар ва тангаларга монеликсиз алмаштириб беради

Агарда сизда эски намунадаги 200 сўм ва 500 сўм қийматидаги банкнотлар бўлса, уларни жорий йил 29 августга қадар (август ойининг охирги банк иш куни) тижорат банкларининг барча бўлимлари кассаларида, 2020 йил 1 сентябрдан кейин Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказларида белгиланган тартибда муомаладаги пул белгиларига алмаштириб олишингиз мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?