200 дан ошиқ автотранспорт воситалари фестивал иштирокчиларига хизмат кўрсатади

08:50 31 Март 2019 Жамият
675 0

Фото: "Халқ сўзи"

Мамлакатимизнинг жанубдаги гавҳари - Сурхондарёда “Халқаро бахшичилик санъати” фестивалига муносиб тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Термиз шаҳридаги асосий тантаналар бўлиб ўтадиган ҳудудда бир неча саҳна майдонлари, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос урф-одат ва анъаналарини акс эттирувчи рамзий қўрғон - миллий ўтовлар барпо этилди. Бадиий жамоалар томонидан ранг-баранг дастурлар тайёрланмоқда. Фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларга юқори даражада транспорт хизмати кўрсатиш бўйича аниқ тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Хусусан фестиваль кунлари 30 дона “Голден Драгон”,”Ютонг” русумли 50 ўринли автобус, 100 дона “Исузу” русумли микроавтобус, 10 дона Газел ва Мерсадес Бенз” русумли автотранспорт, шунингдек, 50 дона енгил автомашиналар хизматга шай ҳолга келтирилган.

Термиз шаҳри 5-кичик даҳада жойлашган “Сурхон” спорт мажмуасидаги 1,5 гектарлик автотураргоҳда автотранспорт воситаларига зарур сервис хизмати йўлга қўйилган. Ҳайдовчилар учун ётоқхонада зарурий шароитлар муҳайё этилиб, автотранспорт хизматини мувофиқлаштириш бўйича алоҳида диспетчерлик штаби ташкил этилди. Ҳайдовчилар махсус кийимлар билан таъминланди.

Илҳом Раҳматов, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019