20 ёшли йигит содир этган ЙТҲ оқибатида тенгдоши вафот этди

16:03 10 Сентябр 2020 Жамият
137 0

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 03:15 ларда, Сурхондарё вилояти, Денов тумани «Боғи-Эрам» маҳалласи ҳудудидан ўтган маҳаллий ички йўлда, ҳайдовчи 2000 йилда туғилган С.Б. «Нексия» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тезликни меъёридан ошириши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ариққа тушиб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Натижада «Нексия» русумли автомобиль йўловчиси 20 ёшли С.С. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?