20 нафар мутахассисни малака имтиҳонидан “йиқитган” ходимга чора кўрилди

16:05 14 Август 2018 Жамият
325 0

Фуқаро У.Д. Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2018 йил 22 майда ўтказилган малака имтиҳони натижалари бекор қилинганлигидан норози бўлиб Адлия вазирлигига мурожаат қилган. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчиик билан алоқалар бўлими маълум қилди. 

Унда қайд этилишича, мазкур ҳолат вазирлик томонидан батафсил ўрганиб чиқилиб, тегишли амалий чора-тадбирлар амалга оширилган. Натижада малака имтиҳонини муваффақиятли топширган 20 нафар фуқарога, жумладан, У.Д.га ҳам баҳоловчи малака сертификати берилган. Қўмитанинг айбдор ходимига нисбатан чора кўрилган.

Шу билан бирга, ободонлаштириш соҳасини ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини илғор халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда такомиллаштириш юзасидан 11 йўналишда 40 га яқин таклифлар ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди.

Вазирлик томонидан халқ таълими тизими ривожланишига салбий таъсир қилувчи салбий омиллар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан 11 йўналишда 28 га яқин таклифлар ишлаб чиқилиб, Президент девони ҳамда Ҳукумат идораларига тақдим этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар