20 июндан ОТМлар тасарруфидаги академик лицейларга ҳужжатлар қабул қилинмоқда

18:01 24 Июнь 2019 Жамият
297 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Жорий йил 20 июндан ОТМлар тасарруфидаги академик лицейларда 2019/2020 ўқув йили учун ўқувчилардан ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, академик лицейларда ташкил этилган Маслаҳат кенгашларига ўқувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар қуйидагиларни тақдим этади:

– таълим йўналиши, ўқув тили, шакли кўрсатилган ариза (чет тилидан саралаш имтиҳони топшириш белгиланган йўналишларда аризада қайси чет тилидан саралаш имтиҳони топшириш ҳамда саралаш имтиҳонни ўтказиш қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);

– шахсни тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт) нусхаси;

– 3,5х4,5 см ўлчамдаги 6 та рангли фотосурат.

Танловдан ташқари ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар, мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги диплом, сертификат, гувоҳнома ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.

Ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнга қадар давом этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019