2 та "Spark"ни 500 АҚШ долларига сотиб олган фирибгарга қонуний чора кўрилди

12:03 20 Октябр 2020 Жамият
226 0

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил январь ойида Наманган шаҳрида яшовчи таниши унинг ишончига кириб, 2 дона Спарк русумли автомашиналарни 26.200 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, 500 АҚШ долларини бериб, қолган пулларини ҳар ойда 350 АҚШ долларидан 3 йил давомида беришини айтиб, автомашиналарни бошқа шахсга сотиб юборганлиги бироқ пулларни бермаётганини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 17 октябрь куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?