180 минг фуқаро зўравонлик бўйича расмий огоҳлантирилди

18:12 30 Декабрь 2019 Жамият
533 0

Иллюстратив фото

Жорий йил июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда тизимнинг қуйи бўғинларида Хотин-қизлар билан ишлаш бўлимлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Бўлим ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жойларда хотин-қизларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш бўйича қатор тадбирлар олиб бориляпти. Жумладан, шу йилнинг ўтган даврида 180 минг фуқарога зўравонлик бўйича расмий огоҳлантириш юборилган. Бу дегани, шунча хотин-қизларнинг ҳуқуқи ҳимоя қилинганидан дарак беради.

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати томонидан Интерпол марказий бюросида ўтказилган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида йил якунлари бўйича сарҳисобларга бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тўлақонли таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида республика, вилоят ва туман (шаҳар) ИИОлари тизимида хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйичаинспектор штати жорий этилди.

Ҳамкорликдаги тадбирлар натижасида, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикада 5 624 нафар хотин-қизларнинг ишга жойлашишига кўмаклашилди, 4 807 нафарига моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди, 1 500 нафари даволашга муҳтожлиги аниқланиб тиббий диспансерларга юборилди, 1 688 нафарига шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини қайта тиклашда амалий ёрдам кўрсатилди, 2 944 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашилди, 1 106 нафари таълим муасссаларига қайтарилди, 271 нафари “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари”га юборилиши таъминланди.

Энг муҳими, уйма-уй юриб ўрганишлар натижасида, 25 мингдан ортиқ оиланинг нотинчлигига барҳам берилди, 10 минг дан ортиқёш оилаларнинг ажрашиб кетиши олди олинди.

“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019