18 миллиард сўмга яқин тўланмай юрган қарздорликлар ундирилди

14:02 22 Август 2019 Жамият
117 0

Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар барча жабҳалар каби солиқчилик соҳасида ҳам ўз таъсирини кўрсата бошлади. Ҳудудларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар кўрсатиш соҳаларининг жадал ривожланиши натижасида янги захиралар ва имкониятлар сафарбар этилмоқда. Бу эса ўз навбатида тадбиркорликни ривожлантириш, рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини ишлаб чиқиш, синаб кўриш, юқори даражада қулай бизнес муҳитини шакллантиришга олиб келмоқда, пировардида солиқ имтиёзларидан фойдаланган юридик шахслар ва фуқаролар қонунчиликда белгиланган тартибда солиқларни ўз вақтида тўлаши, ўз вақтида тўланмаган солиқларни давлат бюджетига ҳамда бюджетдан ташқари давлат жамғармаларига мажбурий ундириб олиш чоралари кўрилиши қонунчиликда белгилаб қўйилган.

Солиқ қарздорлигини ўз вақтида тўламай, ўз фаолиятини давом эттираётган корхоналар Жиззах вилоятида ҳам учраб турибди. Жорий йилнинг ўтган етти ойи мобайнида Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси ҳамкорлиги натижасида вилоятдаги солиқ тўламаган тадбиркорлардан 17 миллиард 793 миллион сўмлик солиқ қарздорликлари ундирилди.

-Сайи ҳаракатларимиз натижасида вилоятнинг катта қарздорлиги бўлган Дўстлик, Пахтакор, Зафаробод, Зомин, Арнасой, Янгиобод туманлари ва Жиззах шаҳрида солиқ қарздорлик юки камайишига эришилди, - дейди Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Эркин Эркабоев. – Жумладан, “Уч-тепа пахта тозалаш” корхонасидан 1 миллиард 190 миллион сўм, “Дўстлик пахта тозалаш” корхонасидан 3 миллиард 129 миллион сўм, “Зарбдор пахта тозалаш” корхонасидан 1 миллиард 26 миллион сўм ундирилди.

Шунингдек, ҳар иккала бошқарма ҳамкорлиги ва Жиззах туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан 4 миллиард 15 миллион сўмга яқин қарздорлиги бўлган “Жиззах дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг “Ласетти” автомашинаси ва нон пишириш цехи аукцион савдоси орқали сотилиб, умумий қарздорликдан 243 миллион сўми ундирилишига эришилган.

Тўланмай юрган қарздорликларни ундириш ишлари давом этмоқда.

Толибжон ЭРГАШЕВ,
(“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019