17 кг симобни 17 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

10:57 20 Май 2019 Жамият
361 0

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Чилонзор ва Сергели туманларида ўтказилган тезкор тадбир давомида симобни пуллашга уринган шахсларнинг кирдикорлари фош этилди.

Хусусан, Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро Б.А. фуқаро А.Ш.га 12 килограмм симобни 12 минг АҚШ долларга пуллашга келишиб, шундан 7000 АҚШ долларини олдиндан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда Сергели туманида фуқаро Р.Т. томонидан шартли харидорга 5 килограмм симобни 5000 АҚШ долларига ноқонуний тарзда сотиш режаси чиппакка чиқарилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019