16 нафар “тадбиркорлар” фаолиятига чек қўйилди

18:28 25 Октябр 2018 Жамият
894 0

Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси Қўшимча даромадларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлар билан доимий равишда профилактик суҳбатлар ўтказиб борилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар берди.

- Октябрь ойининг ўтган даври мобайнида 213 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтди, - дейди Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи Лочинбек Расулов. - 46 нафар фаолиятини вақтинчалик тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолияти тикланди. Шунингдек, 38 нафар ёлланма ишчилар рўйхатдан ўтказилди.

Аммо ўтказилаётган профилактик суҳбатлар, огоҳлантиришларга қарамасдан давлат рўйхатидан ўтмай, яширинча фаолият юритишни афзал кўрувчи “тадбиркор”лар ҳам учраб турибди. Ўтказилган назорат тадбирлари давомида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган 16 нафар жисмоний шахсларнинг фаолиятига чек қўйилди. Жумладан, 5 та ҳолатда автомобилларни ювиш фаолияти, 7 та ҳолатда автомобилларни вақтинчалик сақлаш (автостоянка) жойлари ташкил қилиш, 2 та ҳолатда махсус лицензиясиз гастрол концерт фаолияти билан шуғулланиш, 2 та ҳолатда савдо фаолияти билан шуғулланаётган “тадбиркорлар” аниқланди.

Жумладан, Самарқанд шаҳар, Жомий кўчаси 46-уй ертўласида кийим-кечаклари савдоси билан шуғулланиб келган А.З. фаолиятини бошлашдан аввал давлат рўйхатидан тадбиркор сифатида давлат рўйхатдан ўтиши лозимлигини “билмаган”. Ўтказилган назорат тадбирида А. З. ҳеч қандай ҳужжатларсиз фаолият юритиб, 375 млн. 885 минг сўмлик 39 турдаги аёллар ва болалар кийим-кечакларини савдога қўйган. А.З.нинг савдога қўйган маҳсулотлари вақтинчалик далилий ашё сифатида олинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019