16 мартдан концертлар ва маданий тадбирлар номаълум муддатга қолдирилади

22:14 15 Март 2020 Жамият
232 0

Архив сурат

16 мартдан бошлаб Ўзбекистонда концерт дастурлари номаълум муддатгача тўхтатилади. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров.

“16 март санасидан бошлаб режалаштирилган барча концерт дастурлари тўхтатилади. Концерт дастурларининг қачон давом этиши карантин муддатининг натижаларига боғлиқ”, – дейилади Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг билдиришида.

Маълум қилинишича, “Миллион” жамоасининг 28 март ― 2 апрель кунларига режалаштирилган концерт  27 июнь ― 6 июль кунларига кўчирилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Юлдуз Усмонованинг 25 март ― 3 апрель саналарида бўлиб ўтиши кутилган концерт дастурининг охирги сеанси бугун, яъни 15 март куни бўлиб ўтади, қолган қисми номаълум муддатга қолдирилади.

“Концерт дастурларининг кўчирилган санаси ҳақида қўшимча маълумотлар эълон қилинади, харид қилинган чипталар ўз кучида қолади”, деди Абдуқаҳҳоров.

Эстрада хонандаларининг “Халқлар дўстлиги” санъат саройи, “Туркистон”, “Зарафшон” ва бошқа концерт залларида ўтказиладиган концерт дастурлари, вилоятлар, туманлар ва барча ҳудудларда оммавий тадбирлар вақтинча қолдирилишини Маданият вазирлиги ахборот хизмати ҳам тасдиқлади.

30-31 март кунлари Хиванинг “Турк дунёси маданияти пойтахти”, 14-17 апрел кунлари Бухоронинг “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилинганига бағишланган тадбирлар, 21-27 март кунлари бўлиб ўтадиган “Театр ҳафталиги” тадбирлари расман бекор қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?