151,8 минг ЯТТ ҳамда фуқароларнинг қарийб 705,9 млрд сўм солиқ қарзидан кечилиши кутилмоқда

13:25 24 Август 2018 Иқтисодиёт
544 0
Иллюстратив фото

Президентимизнинг 2018 йил 27июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Фармони мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини кенгайтириш, соҳа вакилларига имконият беришга хизмат қилувчи навбатдаги муҳим ҳужжатлардан бири бўлди. Жумладан, мазкур фармонга кўра, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларни янада кучайтириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасида бўлиб ўтаётган йиғилишда айтиб ўтилди.

Фармонга биноан, жорий йилнинг 1 апрелига қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларга, молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган (шу жумладан,фаолиятини вақтинча тўхтатган)якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахсларнинг 2019 йил 1 январга қадар муддатда тадбиркорлик фаолиятини тикланган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳолларда қатъий белгиланган солиқлар, молиявий жарима ҳамда пенялар ҳисобдан чиқарилиши белгиланди.

Бугунги кунгача олинган таҳлилларга кўра, 151,8минг нафар якка тартибдаги тадбиркор ҳамда фуқароларнинг қарийб 705,9миллиард сўм солиқ қарзидан кечилиши кутилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар