15 яшар қиз поччаси томонидан зўрланган. Қиз фарзандли бўлган

17:40 27 Май 2020 Жамият
3330 0

Ижтимоий тармоқларда “Ота 15 яшар қизини зўрлаган шахс очиқда юрганидан шикоят қилмоқда” сарлавҳали фототасвир тарқалди. Қашқадарё вилояти ИИБ мазкур юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Қўрғонтепа қишлоғида яшовчи фуқаро А.С. Ғузор тумани ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил август ойларида қариндоши С. Т.  2004 йилда туғилган вояга етмаган қизи М. Н.нинг номусига текканлигини, оқибатда қизи М. Н. ҳомиладор бўлиб, 2020 йил 3 май куни ўғил фарзандни дунёга келтирганлигини билдириб, С. Т.га нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Ариза юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида Ғузор тумани "Мехнатобод” МФЙ Қўрғонтепа Қишлоғида яшовчи 20 ноябрь 2004 йилда туғилган М.Н. 2020 йил 03 май куни ўғил жинсига мансуб фарзандни туққанлиги ва М.Н. билан 2019 йил август ойи ўрталарида ушбу қишлоқда яшовчи 9 март 1968 йилда туғилган С. Т.  жинсий алоқа қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатда фуқаро С. Т.нинг ҳаракатларида Ўзбекистан Республикаси ЖКнинг 128-моддаси 1-кисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?