14 ёшли боланинг касалхонага тирик бориб, ўлик қайтгани иддао қилинаётган видеолавҳа ҳақида қуйидагилар маълум қилинди

17:39 14 Август 2019 Жамият
467 0

Ижтимоий тармоқларда тарқалган 14 ёшли боланинг касалхонага тирик бориб, ўлик қайтгани иддао қилинаётган видеолавҳани Соғлиқни сақлаш вазирлиги атрофлича ўрганиб, қуйидагиларни аниқлади.

Жорий йил 1 август куни соат тахминан 17:00 лар атрофида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали қабул бўлимига 14 ёшли А.И. йўл машинасида олиб келинган. Қариндошларининг айтишича, А.И. бозорда стулга ўтирган вақти бирданига ҳушидан кетган ва йиқилган.

Филиал қабул бўлимида А.И. кўрикдан ўтказилганда у биологик ўлим ҳолатидалиги аниқланган. Шунга қарамай шифокорлар юрак ташқи массажини амалга оширишган, махсус қопча орқали нафас берилиб, стандартлар асосида тиббий муолажалар тезкорлик билан кўрсатилган.

А.И.нинг қариндошларига биологик ўлим мавжудлиги, қилинаётган реанимацион чора-тадбирлар самарасизлиги ҳақида бир неча бор айтилишига қарамасдан, улар қабул бўлими врачларини ҳақоратлаб, тазйиқ остида реанимацион чоралар курсатишни давом этиришга мажбурлашган. Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган видеолавҳа марҳум келтирилгандан кейин 30 дақиқа ўтиб олинган тасвирлар бўлиб, барча кўрсатилаётган ёрдам мурда қариндошлари тазйиқи ва босими остида бажарилган. Сўнгра мурда ички ишлар ходимларига топширилиб, суд-тиббий экспертиза бюросига ўтказилган.

– Иш вақтида ҳеч қайси тиббиёт ходими спиртли ичимлик истеъмол қилмаган, – дейди филиал директори Акбар Тиляков. – Ижтимоий тармоқлардаги “врачлар спиртли ичимлик ичган ҳолатда ёрдам кўрсатаяпти” деган иддаолар ёлғон ва туҳмат бўлиб, агар врачлар хақиқатдан ҳам ушбу ҳолатда спиртли ичимлик ичиб, ёрдам кўрсатаётган бўлганида марҳумнинг қариндошлари у ердаги шифокорларни уша вақтдаёқ тинч қуйишмаган бўлишарди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ушбу ҳолат юзасидан, яъни ижтимоий тармоқларда ёлғон видеолавҳа тарқатиб, халқда тиббиёт ходимларига нисбатан ишончсизлик уйғотишга ҳаракат қилаётган фуқароларга нисбатан қонунда белгиганган тартибда ҳуқуқий чоралар кўришларини сўрайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019