14 нафар ёш олим Германия тадқиқот институтларида малака оширади

15:01 17 Сентябр 2019 Жамият
201 0

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Германиянинг таълим ва тадқиқотлар бўйича федератив вазирлиги билан ҳамкорликда 14 нафар пухта тадқиқот режасига эга ўзбекистонлик ёш олимларни Германия тадқиқот институтларида икки ҳафта давомида малака оширишлари учун саралаб олди.

2019 йилнинг 31 августига қадар 86 нафар номзод ушбу дастурга қизиқиш билдириб онлайн тарзда ариза топширди. Ҳужжатлар Инновацион ривожланиш вазирининг германиялик юқори мартабали маслаҳатчиси Карстен Хайнц бошчилик қилган, вазирлик мутасадди ходимларидан ташкил топган комиссия томонидан кўриб чиқилди ва танлов мезонлари асосида баҳоланди. Натижаларга кўра, танловнинг иккинчи босқичига таклиф қилинган 22 нафар ёш олим суҳбатдан ўтказилди. Синовдан муваффақиятли ўтган 14 нафар ёш олимга Германия тадқиқот институтларида икки ҳафта давомида малака оширишлари учун грант дастури бўйича йўлланма берилди.

(“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019