13 минг нафар битирувчи ёшлар 19,5 млрд. сўмлиқ солиқ имтиёзидан фойдаланмоқда

19:08 17 Октябр 2018 Жамият
575 0

Бугунги кунда республикамизда 230 мингдан ортиқ якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтиб фаолият юритмоқда.

Мамлакатимизда якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланаётган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва фаолиятларини самарали бошлаб олишларига кўмаклашиш мақсадида солиқлар билан боғлиқ қатор енгилликлар ва имтиёзлар берилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375-моддасига асосан янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик субъекти қатъий белгиланган солиқни давлат рўйхатига олинган ойидан эмас, балки кейинги ойдан бошлаб тўлаши белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлаганидан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, олти ой муддатга қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси томонидан маълум қилинди.

Юртимизда якка тартибдаги тадбиркорлар учун яратилган бундай имкониятлардан унумли фойдаланаётган ва рўзғорига қўшимча даромад манбаи сифатида барака киритаётган шахслар кўплаб топилади. Бунга биргина ўтган йилда ушбу имкониятдан республикамиз бўйича 94,6 минг нафар якка тартибдаги тадбиркорлар фойдаланиб, шундан 85,7 минг нафари янги рўйхатдан ўтгани учун, 8,9 минг нафари юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъекти сифатида қатъий белгиланган солиқ ва суғурта бадали тўловларини ўз фаолиятини йўлга қўйганидан кейинги ойдан бошлаб тўлаганлиги ёрқин мисолдир.

Қолаверса, 2018 йилда 13 минг нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчилари якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, 19,5 млрд. сўм имтиёздан фойдаланган ҳолда қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилгани ҳам давлатимиз томонидан ёш тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътиборнинг амалий ифодасидир.

Ўз навбатида, эслатиб ўтиш жоизки, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганидан бошлаб ўн икки ой ичида фаолияти тугатилган ёки фаолияти уч ва ундан кўп ойга тўхтатилган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ тўлови фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланиши белгиланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019