124 км.лик “Қарши-Китоб” темир йўл линиясини модернизация қилиш ва электрлаштириш лойиҳаси тўлиқ ниҳоясига етказилди

15:46 25 Август 2018 Жамият
344 0
Фото: Ўзбекистон темир йўллари

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти мутахассислари умумий узунлиги қарийб 124 километрдан иборат бўлган “Қарши-Китоб” темир йўл линияси​ лойиҳани қисқа фурсатда сифатли қилиб амалга оширди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" мухбири Саид Раҳмонов хабар бермоқда.

Ушбу йўналишда вокзаллар янгидан қурилиб, станциялар реконструкция қилинди. Шунингдек, 2 та кўприк, 20 га яқин сунъий иншоотлар бунёд этилди. Қурилиш ишларига 100 га яқин замонавий техникалар, 300 нафардан зиёд тажрибали мутахассислар жалб қилинди. Эътиборли жиҳати шундаки, соҳа энергетиклари томонидан лойиҳа доирасида режалаштирилган 94 км. масофага темир бетон устунлари ўрнатиш, уларга консоллар илиш, контакт симлари тортиш каби барча ишлар тўлиқ якунланди. Бундан ташқари, ўтган вақт мобайнида 1 та ним тортиш станцияси ҳам қуриб ишга туширилди.

Жамиятдан хабар қилишларича, бугун “Қарши-Китоб” ўналишида илк бор электровоз ҳамда “Афросиёб“ замонавий электропоездини ҳаракатлантириб, техник синовлар бошлаб юборилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар