1,2,3-даражали сержант ҳарбий унвонлари жорий этилди

11:53 26 Август 2020 Жамият
390 0

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун(ЎРҚ–634, 25.08.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қонун билан «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгаришларга кўра, Қуролли Кучларда сержант ҳарбий унвони ўрнига қуйидагилар жорий этилди:

— III даражали сержант;

— II даражали сержант;

— I даражали сержант.

Қонун билан сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларни ҳарбий унвондан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун бошқа интизомий жазо чоралари етарли бўлмаган тақдирда, суднинг ёки вазирлик ва идоралар раҳбарларининг қарорига кўра маҳрум этиш мумкинлиги белгиланди.

Шу билан бирга, ҳарбий кийимда юриш қоидалари ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарлари томонидан белгиланиши кўзда тутилди. (илгари Мудофаа вазирлиги ваколатида бўлган)

Шунингдек, Қонун билан ҳарбий хизматга қабул қилиш ва ҳарбий хизматдан бўшатиш мезонлари аниқ белгилаб берилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?