120 та адвокатга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия берилди

18:20 19 Июль 2018 Жамият
986 0
Иллюстратив фото

Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш бўйича Президентимизнинг жорий йил 12 майдаги “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон эълон қилинган эди.

Хўш, ушбу Фармон ижроси доирасида қандай амалий ишлар бажарилди? Бу ҳақда Адлия вазирлиги масъул ходими Адолат Сеттиева қуйидагиларни сўзлаб берди.

“Мазкур ҳужжат билан соҳадаги мавжуд камчилик ва муаммолар ҳамда уларга ечим топиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, шу йил биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналарида фуқароларга адвокатлар томонидан жадвал асосида 3581 оғзаки ва 122 та ҳужжат расмийлаштириш шаклида бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, ҳисобот даврида маҳалла фуқаролар йиғини биноларида оғзаки ва бепул юридик ёрдам кўрсатиш 4313 тани ташкил этган.

Бундан ташқари, ҳозирги кунга келиб, республикамизда 3837 та адвокат лицензия асосида жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатиб келмоқда. 2018 йилнинг ҳисобот даврида 120 та адвокатга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим этилган.”, - дейди Адолат Сеттиева.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019