12 ёшли болакай энг йирик университетлардан бирининг талабасига айланди

12:54 03 Август 2018 Дунё
831 0
Фото: UNAM

Мексикада 12 ёшли Карлос Антонио Сантамария Миллий автоном университети талабасига айланди, деб хабар берди мазкур таълим маскани расмий сайти. Бу мамлакат ва ушбу олий ўқув юрти тарихидаги шу каби илк воқеадир.

Болакай тўққиз ёшидан буён ўзи ўқишга кирган ОЎЮда курсларга қатнаб, таҳлилий кимё, биокимё ва молекуляр биологиядан маълум билим даражаларига эришган. Яқин орада у биотиббиёт физикасини ўрганишни бошлайди.

- У аудитория эшикларигача ота-онаси олиб келадиган ягона талабага айланади, - дейилади хабарда.

Сантамария етуклик аттестатини олиш учун муддатидан олдин синовдан ўтишига тўғри келди. Табиийки, уни муваффақиятли якунлади.

- Мен шунчаки ўқишни хоҳлайман, агар бу йўлда менга эшикни ёпиб қўйишса, деразадан ошиб кираман, - дейди 12 ёшли вундеркинд.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар