11 млн. сўм ва 22 минг долларни алдаб ўзлаштирган фирибгар ушланди

15:46 20 Июль 2018 Жамият
244 0
Иллюстратив фото

4 июль куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани “Бобур” МФЙда яшовчи Ф.Р. ИИБга фирибгарлик бўйича мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Жабрланувчи мурожаатида, шу йил 5 май куни “Памуза” МФЙда яшовчи М.А. унга Туркманистондан арзон нархда автомобиль эҳтиёт қисмларини олиб келиб беришини айтиб, алдаш йўли билан 11 млн. сўм ва 22 минг АҚШ долларини олгани ва ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида М.А. қўлга олинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар