«101-рейс» фильмида асосий ролларни ижро этадиган актёр ва актрисалар маълум бўлди (фото)

13:19 09 Июль 2018 Маданият
1294 1

«Ўзбеккино» МА буюртмаси билан режиссёр Акром Шахназаров ҳамда продюсер Равшан Норбаев томонидан суратга олинаётган «101-рейс» фильмининг суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари ниҳоясига етди. Бу ҳақда фильм матбуот хизмати "Халқ сўзи online"га маълум қилди. 

Фильм продюсери Равшан Норбаев «101-рейс» фильмида асосий ролларни ижро этадиган актёр ва актрисаларнинг фотоларини тақдим этди.

Фото: «101-рейс» фильми
Фото: «101-рейс» фильми
Фото: «101-рейс» фильми
Фото: «101-рейс» фильми
Фото: «101-рейс» фильми
Фото: «101-рейс» фильми
Фото: «101-рейс» фильми
Фото: «101-рейс» фильми

Маълумот учун, «101-рейс» бадиий фильми реал воқеага асосланган бўлиб, унда 2001 йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолган – бортида 180 нафар йўловчи бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Boeing-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган жасорат ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм постановкачи режиссёр — Акром Шахназаров, бош продюсер — Равшан Норбаев ҳамда Эркин Аъзам бадиий раҳбарлигида суратга олинмоқда. 
 


Изоҳлар


Nodir Temirov

Зебинисо А. (zebinisoatayeva@mail.ru):

Илоҳим бошланган хайрли ишларингиз сиз, кино ижодкорларига улкан муваффақиятлар олиб келсин!

22:5808.08.2018

Кўп ўқилганлар