100 ёшли уруш қатнашчисига Президент совғаси – “Дамас” автомашинаси берилди

10:17 13 Май 2019 Жамият
453 0

Фото: «Халқ сўзи»

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Бухоро вилоятида ҳам муборак Рамазон кунларида кексалар, кўмакка муҳтож фуқароларга меҳр – оқибат кўрсатиш, улар ташвишларини енгиллаштириш юмушлари давом этмоқда. Айниқса, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари алоҳида эъзозда.

Бухоро шаҳридаги Абдурауф Фитрат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи 100 ёшли уруш қатнашчиси Аҳмад Ғуломовга Президент совғаси – “Дамас” автомобили топширилгани фикримиз тасдиғидир.

- Уйимизда ҳар куни бир байрам,-дейди отахон. — Президентимизнинг байрам табриги, пул мукофотларини, вилоят ҳокимлиги туҳфаларини олиб бошимиз кўкка етди. “Дамас” автомобили ажратилганини айтмайсизми? Невараларим “Сизни бу машинага чиқариб, Бухорои шарифни томоша қилдирамиз,” дейишмоқда. Қўни – қўшнилар “Бу машина яхши кунларга буюрсин” деб эзгу тилаклар билдиришяпти. Бу эътибор ва ғамхўрлик умримга умр қўшмоқда. Илоҳим, юртимиз тинч, халқимиз турмуши янада фаровон бўлсин!

Қоровулбозор туманидаги Бўстон маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Маметжума Наврўзовга ҳам Президент совғаси – “Дамас” русумли автомашина туҳфа қилинди.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019