100 ёшга етмаганларга сигарет сотишмоқчи эмас

15:39 05 Февраль 2019 Дунё
542 0

Иллюстратив фото

АҚШнинг Гавайи орол штати маҳаллий ҳокимияти ўзига хос қонун лойиҳасини кўриб чиқишга тақдим этишди. Унга кўра 100 ёшга етмаган шахсларга сигарет(тамаки) сотишни тақиқлаш назарда тутилган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу штатда тамаки маҳсулотларига оид қонунчилик Америкадаги энг “қаттиққўл”лиги билан ажралиб турар экан. 2016 йилда бу ерда сигарет сотиб олишга рухсат этиладиган ёш биринчи бўлиб 21га чиқарилган эди. Янги қонун лойиҳасига кўра мазкур ёш чегараларини босқичма-босқич узайтириб бориш режалаштирилган: 2020 йилдан 30, 2021 йилдан 40, 2022 йилдан 50, 2023 йилдан 60, 2024 йилга келиб эса 100 ёшга етганлар тамаки харид қилишлари мумкин.

Бироқ ёш чекловлари электрон сигаретлар, сигаралар ёки сақич-тамакига татбиқ этилмаслиги айтилган. Хабар берилишича, ҳар йили сигарет савдосидан олинадиган солиқ орқали штат бюджетига 100 млн. доллар келиб тушади. Маҳаллий расмийлар ушбу сумманинг ўрнини қоплаш ҳақида ҳам бош қотиришяпти.

“Қонунчилик органи сигаретни инсоният тарихидаги энг қотил восита деб билади”, - дейилади янги қонун лойиҳаси матнида.

Бугунги кунда АҚШнинг кўплаб штатларида 18 ёшдан бошлаб сигарет сотиб олишга рухсат берилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019