100 та энг яхши инновацион лойиҳа ҳаётга татбиқ этилади

14:56 20 Февраль 2019 Жамият
266 0

Иллюстратив фото

Матлуба Ҳотамова — Бухоро давлат тиббиёт институтининг тажрибали доцент-ўқитувчиси. Бир неча йилдан буён шогирдлари билан бирга ўсмир қизлар гинекологияси бўйича изланишлар олиб боради. Ушбу ёшдаги қизларнинг саломатлигига эътиборли бўлиш, оналарнинг эса мазкур масалаларга жиддий аҳамият қаратиши тарафдори.

— Менталитетимиз билан боғлиқ шундай тушунчалар борки, ёш қизларнинг шифокор ҳузурига боришини унчалик ҳам тўғри деб ҳисобламайдиган айрим оналар уларда учрайдиган кўплаб гинекологик касалликларнинг кўпайишига сабаб бўляпти, — дейди М. Ҳотамова. — Шунинг учун ҳам масалага, айниқса, мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида жиддий эътибор қа­ратиш лозим. Лойиҳам доирасида вилоятимизнинг Олот ҳамда Қоракўл туманларида бўлиб, ўсмир қизларнинг саломатлигига оид рақамлар билан танишдим. Афсуски, уларда ўсмир қизлар шифокори ҳақидаги қарашлар шаклланмаган. Вақтида қилинмаган муолажа эса кейинчалик қизнинг оиласи барбод бўлишига, ўзининг саломатлиги билан боғлиқ жиддий муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Доцент М. Ҳотамова мазкур ижтимоий лойиҳасини Ўзбекис­тон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон ихтирочи аёллари маркази томонидан ўтказилаётган “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойи­ҳаси” республика танловининг якуний босқичига тақдим этди. Танлов турли соҳаларда фаолият юритиб, истиқболли ғояларини ҳаётга татбиқ қилишга интилаётган юзлаб фаол хотин-қизларни бир майдонга жамлади.

Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчиси Гулмира Азаматова эса хотин-қизларнинг ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш бўйича изланиш олиб бормоқда.

— Лойиҳам оиласини ташлаб ноқонуний меҳнат қилиш мақсадида чет ­давлатларга бориб ишлаётган аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган, — дейди Г. Азаматова. — Улар ўз ҳуқуқларини билмаслиги, бошқа мамлакат қонунчилигидан бехабарлиги сабабли хорижда қийин вазиятларга тушиб қоляпти. Лойиҳа доирасида вилоятнинг чекка қишлоқларида хотин-қизлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар билан давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ташкил этиш режалаштирилган.

Якунда 300 дан зиёд иштирокчиларнинг инновацион ло­йиҳалари орасидан 100 та энг муносиби саралаб олиниб, уларни амалиётга жорий қилиш режалаштириляпти.

Мунисхон КАРИМОВА (“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019