100 миллион долларлик валюта ниманинг эвазига тежалмоқда?

17:04 03 Январь 2020 Иқтисодиёт
505 0

Термиз шаҳридаги “Surxon KSP Grand” масъулияти чекланган жамиятида қамишдан қурилишбоп плита ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда яқинда “Ўзсаноатқурилишматериаллари“уюшмаси томонидан уюштирилган медиатурда айтиб ўтилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил февраль ойида Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида қамишдан тайёр мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларни қамраб олган кластер усулидаги мазкур корхона лойиҳаси билан танишганди. Биринчи босқичда умумий лойиҳа қиймати 5, 1 млн. доллар бўлган корхона ишга туширилиб, йилига 30 000 м3 қамиш қириндиси плиталари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада 200 дан зиёд доимий иш ўрни яратилган.

Маҳаллий ҳамда қайта тикланувчи хом ашё базасига эга мазкур корхона фаолият кўрсатиши билан чет элдан олиб келинадиган “ДСП” учун сарфланадиган 100 миллион доллар миқдордаги валюта тежалишига имкон берди. Қолаверса, ҳисоб-китобларга кўра, 2020 йилда корхонадан 4 миллион долларлик шу турдаги маҳсулотни чет элга сотиш ҳам мўлжалланмоқда. Энг муҳими, ушбу самарали лойиҳа туфайли бюджетга қўшимча 2,1 миллиард сўм миқдордаги тўлов манбаси яратилди.

Айтиш керакки, иккинчи босқичда Музробод туманида умумий қиймати 12 миллион доллар бўлган яна бир лойиҳа ҳадемай ишга тушилади. Унинг йиллик қуввати 150 000 куб метр.Корхона ишга тушиши билан яна 400 янги ишчи ўрни ҳамда 3500 мавсумий иш ўринларида маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланади.

Илҳом РАҲМАТОВ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?