10-11-синф базаларида “Ёш педагоглар синфлари“ ташкил этилади. У нимага керак?

15:57 21 Ноябрь 2019 Жамият
409 0

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Умумий ўрта таълим мактабларида “Ёш педагоглар синфлари”ни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига кўра 2020 йилнинг 11 январидан ўқувчиларда педагогика касбига қизиқишни ошириш мақсадида 10-11-синф базасида “Ёш педагоглар синфлари” ташкил этилади. Бу ҳақда ХТВ хабар берди. Мазкур қарорга асосан республикамизнинг барча ҳудудларида биттадан, жами 14та умумтаълим муассасаларида “Ёш педагоглар синфлар”и ташкил этилади ва уларга 30 нафар ўқувчи қабул қилинади.

“Ёш педагоглар синфлари” учун замонавий педагогиканинг метод ва услубларини ўргатишга қаратилган педагогика ҳамда психология бўйича ўқув дастурлари яратилади.

Таълим муассасаларида ташкил этилаётган “Ёш педагоглар синфлари”га ҳудудий педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларининг тегишли кафедралари профессор-ўқитувчилари бириктирилади. Мазкур синфларда профессор-ўқитувчиларнинг дарс бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, “Ёш педагоглар синфлари”да умумтаълим фанларидан малакали ўқитувчиларнинг дарс бериши таъминланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?