1-турдаёқ фаворитлар тўқнашуви. Суперлиганинг 2019 йилги мавсумига қуръа ташланди

10:02 26 Февраль 2019 Спорт
355 0

25 февраль куни Ўзбекистон чемпионатининг 2019 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Суперлиганинг янги мавсумида ЎФА қарорига кўра 14та клуб иштирок этадиган бўлди. Жамоалар 2 даврали тизимда жами 26та ўйин ўтказишади.

Ўзбекистон Кубогининг формати эса ўзгармайди. Бундан ташқари, ўйинлар сонини кўпайтириш мақсадида Лига Кубоги ҳам ташкил қилинади.

Қуръа натижасига кўра, 1-тур жуфтликлари қуйидаги кўринишни олди. Ўйинлар 8 март куни бошланиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Суперлигаси
1-тур

«Сурхон» - «Металлург»
«Динамо» - «Насаф»
«Сўғдиёна» - «Бунёдкор»
«Пахтакор» - «Локомотив»
«Навбаҳор» - «Қўқон-1912»
«Андижон» - «Қизилқум»
ОКМК - «Бухоро»


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019