1 сентябрдан Kinoteatr телеканали HD форматида эфирга узатилади

10:40 30 Август 2018 Жамият
1166 0

2018 йилнинг 1 сентябрь кунидан бошлаб МТРК тизимидаги “Kinoteatr” телеканали ўз кўрсатувларини нафақат SD форматида, балки бугунги технологиянинг энг сўнгги ютуқларидан бири ҳисобланган ва техник сифат борасида юқори тиниқликни таъминлайдиган HD форматда ҳам эфирга узата бошлайди. Бу ҳақда компания раиси Алишер Хўжаев маълум қилди.

Бундан буён телетомошабинлар “Kinoteatr” телеканалини юқори тиниқликдаги HD форматда кўриш билан бир қаторда, овоз сигналини икки линияда эшитиш имконига ҳам эга бўладилар.

Бинобарин, овоз сигналлари бўйича йўлга қўйилган ҳар бир линия алоҳида симметрик (стерео) тизимга эга бўлиб, телетомошабинлар ўзлари учун маъқул ҳисоблаган тилни бемалол танлашлари мумкин.

Қисқа қилиб айтганда, “Kinoteatr” телеканали мухлислари ўзлари ёқтирган кинофильмлар ва теледастурларни икки линияга эга бўлган овоз технологияси ёрдамида ўзбек ва рус тилида тинглашлари ҳамда техник сифат жиҳатидан юқори тиниқликдаги HD форматда кузатиб боришлари учун барча шароит муҳайё.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019