1 сентябрдан E-ticket онлайн чипта савдоси расман ишга туширилиши мумкин

17:29 21 Август 2019 Жамият
216 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда мамлакатимиз ва қўшни давлатлар шаҳарлари ўртасида транспорт алоқаларини таъминлаш бўйича режалар ишлаб чиқилмоқда. E-ticket онлайн чипта савдосининг жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фойдаланиш учун қулай ва шаффоф бўлган тизимини 2019 йилнинг 1 сентябрига қадар ишга тушириш жараёни жадал суръатлар билан олиб бориляпти. Хусусан, ушбу тизим бугунги кунда тест режимида ишлатилмоқда. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маълум қилди

Шунингдек, чипта ҳарид қилишдаги мавжуд муаммолар, яъни маҳаллий ва юқори тезликда ҳаракатланадиган «Афросиёб» йўловчи поездларига чипталарининг танқислигини бартараф этиш масаласи бўйича жами 16 та қўшимча («Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи 12 та, Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида – 4 та) поездлар қатнови жорий этилди.

“Ҳурматли йўловчилар! Чипта ҳарид қилиш жараёнида бирор бир ноқонуний хатти-ҳаракатнинг гувоҳи бўлсангиз (71) 299-71-66 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилинг” дейилади хабарда .


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019